Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Замин булғанди, Ахир, унинг аҳли қонунларни бузди, Худонинг кўрсатмаларини оёқ ости қилди. Ҳа, абадий аҳд бузилди. Сизлар шундай дедингиз: “Биз Ўлим билан аҳд қилганмиз, Ўликлар диёри ила битим тузганмиз. Даҳшатли офат келиб бошимизга тушмайди. Ахир, ёлғонни паноҳ қилиб олганмиз, Сохталикни чодир қилиб олганмиз.” Эгам айтар: “Эҳ, итоатсиз халқим! Уларнинг ҳолига вой! Менсиз маслаҳатлар қилишади. Сулҳлар тузади, лекин Менинг Руҳим йўқ–ку уларда! Ҳа, халқим гуноҳ устига гуноҳ орттираверади. Ота–боболарингиз пайғамбарларнинг ҳаммасини қувғин қилганлар! Солиҳ Зотнинг келишини башорат қилганларни улар ўлдирганлар! Энди эса сизлар Солиҳ Зотни сотиб, қатл қилдингизлар.
Выбор основного перевода