Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмай, Эгангиз Худо сизларга буюрган амрларга битта қолдирмай риоя қилинглар. Бугун мен сизларга айтаётган амрлардан ўнгга ёки чапга чиқманг, бошқа худоларга эргашманг, уларга хизмат қилманг. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма, ёвузликдан узоқлаш. Йўлидан адашганлар ўшанда тушуниб етади, Нолиганлар йўл–йўриқларимни ўрганади.” Ўша ердан катта йўл ўтади, Муқаддас Йўл деб аталган йўл бўлади. Нопоклар у йўлга қадам босмайди, Бу йўл мана шу йўлдан юрадиганларга қарашлидир. Бу йўлдан юрадиганлар, Ҳатто идроксизлар ҳам адашмайди. У ерда шер бўлмайди. Йиртқич ҳайвон юрмайди. Улар бу ерда топилмайди. Ҳа, фақат нажот топганлар ўша ерда юради.
Выбор основного перевода