Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хотиржам бўлинглар, Эгамиз сизлар учун жанг қилади. Сабрли бўл, мунтазир бўл Эгамизга, Ғайирлик қилмагин йўлларини топганларга, Фосиқ ниятларин амалга оширганларга. Жоним ёлғиз Худога мунтазирдир, Нажот менга Худодан келади. Эй халқим, сиз эса овозимга қулоқ солмадингиз, Эй Исроил, Менга итоат этишни рад этдингиз. унга шундай деб айтинглар: «Ўзингни бос, тинчлан, қўрқма! Орам шоҳи Ратан ва Рамалиё ўғли ғазабга минган, аммо уларни деб қўрқувдан титрамагин. Иккови ҳам ёниб битаётган ғўладай. Худо уларга қаерда ором топишларини айтган, Тинчликка қандай эришиш кераклигини ўргатган, Аммо улар қулоқ солишни истамадилар. Солиҳлик меваси тинчлик бўлади, Солиҳлик самараси то абад хотиржамлик, ишонч бўлади. Эгамизнинг нажотини тоқат ила кутиш яхшидир. Самария аҳолиси ўз Худосига қарши бош кўтарди, Энди улар гуноҳининг жазосини тортади. Улар қиличдан ҳалок бўлади, Гўдакларини душманлар ерга уриб ўлдиради, Ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёради.
Выбор основного перевода