Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўшиё, бирортаси ўғлини ёки қизини Мўлахга қурбонлик қилмасин, оловда куйдирмасин деб, Хиннум сойлигидаги Тофатда жойлашган саждагоҳни булғаб, ҳаром қилди. Ана, Эгамизнинг Ўзи узоқдан келмоқда, Қалин булут ичида, ғазабга миниб келмоқда. Лаблари ғазабга тўла, Тили — ямламай ютадиган оловдай. Унинг нафаси бўйингача келадиган Тошқин дарёга ўхшар, У халқларни ҳалокат элагида элайди. У элатларнинг оғзига сувлуқ солади–да, Уларни йўлдан адаштиради. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Шундагина бу юртда яшашингизга ижозат бераман. Қараб туринглар! — деб айтмоқда Эгамиз. — Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги деб атамайди, балки бу жой ‘Қирғин водийси’ деб аталадиган бўлади. Бу оловни Мен, Эганг, ёндирганимни бутун дунё кўради. Ҳеч ким уни ўчира олмайди.»” Сўнг У чап томондагиларга ҳам айтади: — Эй лаънатилар, кўзимдан йўқолинглар! Иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинглар! Махлуқ асир тушди. У билан бирга сохта пайғамбар ҳам асир олинди. Бу сохта пайғамбар махлуқнинг номидан мўъжизали аломатлар кўрсатганди, бу аломатлари билан махлуқнинг тамғасини олган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларни алдаган эди. Махлуқни ҳам, сохта пайғамбарни ҳам олтингугурт ёнаётган олов кўлига тириклайин ташлашди.
Выбор основного перевода