Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша замон ер юзи титраб, тебранди, Осмон пойдевори ларзага келди, Эгам ғоят ғазабга минган эди. Улкан нур Эгамнинг олдидан чиқди, Қип–қизил чўғ ёғилиб турди. Ҳолингизга вой, эй ёмонни яхши, Яхшини ёмон деб айтадиганлар, Зулматни нур билан, Нурни эса зулмат билан алмаштирадиганлар! Эй аччиқни ширин, Ширинни аччиқ дейдиганлар! Эгам сизни қаттиқ ухлатиб қўйди, Эй пайғамбарлар, Эгам кўзларингизни уйқуга бостирди. Эй валийлар, Эгам бошу кўзларингизни ўраб қўйди. Шунда Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, Онотўт аҳолиси сенга: «Эгамизнинг номидан гапирма, бўлмаса ўласан», деб айтиб юришибди. Айни ўша йили, яъни Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг илк даврида, тўртинчи йили бешинчи ойида Ханониё пайғамбар Эгамиз уйидаги руҳонийлар ва халқ олдида менга гапирди. Ханониё Гивонлик Аззурнинг ўғли эди. У менга шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: “Бобил шоҳи солган бўйинтуруқни Мен синдириб ташладим. Шоҳ Навухадназар уйимдан Бобилга олиб кетган ҳамма ашёларни Мен икки йил ичида бу ерга қайтариб олиб келаман. Бундан ташқари, Бобилга сургун бўлган Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни ва у билан бирга ҳамма асирларни қайтариб олиб келаман. Мен Бобил бўйинтуруғини синдириб ташлайман.” Эгамизнинг каломи шудир. Шунда мен Эгамиз уйида ҳозир бўлган руҳонийлар ва халқ олдида Ханониёга шундай дедим: — Омин! Илойим, айтганингиздай бўлсин. Башорат қилган сўзларингизни Эгамизнинг Ўзи бажо айласин. Ўз уйининг ашёларию асирларни Бобилдан қайтариб, бу ерга олиб келсин. Энди эса мен сизга ва халққа айтмоқчи бўлган мана бу гапларимни эшитинг. Сиздан ва мендан олдин ўтган пайғамбарлар кўп юртлару буюк шоҳликларга қарши уруш, очарчилик ва ўлатни башорат қилган эдилар. Тинчликни башорат қилган пайғамбарнинг башорати бажо бўлганидан кейингина, халқ уни “ҳақиқатан ҳам Эгамизнинг элчиси” деб тан олар эди. Сўнг Ханониё пайғамбар Еремиёнинг гарданидаги бўйинтуруқни олиб синдирди–да, тўпланиб турган халойиққа мурожаат қилиб деди: — Эгамиз айтмоқда: “Худди шундай қилиб, Мен икки йил ичида Бобил шоҳи Навухадназарнинг халқларга солган бўйинтуруғини олиб, синдириб ташлайман.” Бу гаплардан кейин Еремиё ўз йўлига кетди. Сизлар эса Менга бағишланганларга шароб ичирдингиз, Пайғамбарларимга: «Башорат қилманглар!» деб буюрдингиз.
Выбор основного перевода