Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрдан ёрдам сўраб борганларнинг ҳолига вой! Улар чопқир отларига ишонадилар, Жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг Муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Эгамизга юз бурмайдилар. Мисрликлар Худо эмас, инсонлардир, Уларнинг отлари руҳ эмас, танадир. Эгамиз уларга қарши қўл кўтарганда, Мададкор қоқилади, Мададга зор йиқилади. Иккови биргаликда ҳалок бўлади. Оссурия бизга нажот бермайди, Биз жанговар отларга минмаймиз. Қўл билан ясалган бутларни Энди биз «худоларимиз» деб атамаймиз. Эй Эгамиз, биз — етимларга Фақат Сен раҳм–шафқат қиласан.”
Выбор основного перевода