Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Мени эътироф этадиганлар орасида Мисрни, Бобилни, Филистияни, Тир билан Ҳабашистонни ҳам қайд этаман. Одамлар уларни ҳам: «Қуддусда туғилган», деб айтади.” Жасадни эзгандай махлуқ Раҳобни эздинг, Қудратли қўлинг билан ғанимларингни тарқатдинг. Эгамиз Раббий, Исроил халқининг Муқаддас Худоси шундай демоқда: “Менга қайтсангиз нажот топасиз, Ҳаловатли бўлсангиз қутқариласиз. Сокинлигу ишончингиз сизнинг кучингиз бўлади. Аммо сизлар буни хоҳламадингиз. Ҳа, сен Мисрга ишоняпсан. Лекин Миср ёриқ қамишдан қилинган ҳассага ўхшайди–ку! Унга суянсанг, қўлингга санчилади. Миср фиръавнига ишонганларнинг ҳаммаси шу аҳволга тушади. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Худонинг сўзини билмоқчи бўлиб, икковингизни олдимга юборган Яҳудо шоҳига шундай деб айтинг: сизларга ёрдам бермоқчи бўлиб келаётган фиръавн лашкари ўз юрти — Мисрга қайтиб кетади.
Выбор основного перевода