Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда У ерингизга куз ва баҳор ёмғирини ўз вақтида ёғдиради. Донингизни, шаробингизни ва зайтун мойингизни йиғиб оласиз. Заминни Сен суғориб парваришлайсан, Мўл–кўл қилиб уни бойитасан. Эй Худо, дарёларинг суви лиммо–лимдир, Инсонларни дон–дун билан таъминлашни мўлжаллагансан. Эгатларини қондириб суғорасан, Баланд жойларини Ўзинг текислайсан, Ёмғир билан тупроғини юмшатасан, Ҳосилига барака берасан. Мўл ҳосил билан йилга тож кийгизасан, Араваларинг юрган йўллардан бойлик оқади. Чўл серсув ўтлоқзорларга айланади, Тепаликлар севинчга бурканади. Яйловлар қўй сурувлари билан қопланади, Водийлар донларга тўлади, Улар севинчдан ҳайқириб қўшиқ айтади. Шундай бўлса ҳам, нақадар бахтлисиз! Ирмоқлар бўйида экин экасиз. Чорваю подангиз яйловларни кезиб юради. Халқим уйлар қуриб, ўзлари ўша ерда яшайди, Токзорлар ўтқазиб, ҳосилини ўзлари ейди. Энди улар қурган уйларда бошқалар яшамайди, Эккан дарахтларининг ҳосили бошқаларга насиб бўлмайди. Халқимнинг умри чинор умридай узоқ бўлади, Танлаган халқим ўз қўлларининг маҳсулидан узоқ вақт баҳраманд бўлади. Сизлар ичингизда ҳеч айтмайсизлар: «Эгамиз Худодан қўрқайлик, У ўз вақтида ёмғир ёғдиради–ку! Кузда ҳам, баҳорда ҳам еримизни суғоради–ку! Йиғим–терим мавсумини ўз вақтида беради–ку!» деб.
Выбор основного перевода