Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У илтижо қилганда Мен жавоб бераман, Оғир кунларида у билан бирга бўламан, Уни қутқариб, унга иззат кўрсатаман. Шунда ёрдам сўраганингизда, Эгамиз жавоб беради, Фарёд қилганингизда, “Шу ердаман”, деб айтади. Орангиздан зулм бўйинтуруғини йўқ қилганингизда, Бармоқни бигиз қилиб, ҳақорат айтишни бас қилганингизда, Қуёшинг ҳеч қачон ботмайди, Ойинг энди бошқа яширинмайди, Чунки Мен сенинг қуёшу ойинг бўламан. Ҳа, Мен сенинг то абад нуринг бўламан, Қайғули кунларинг тамом бўлади. Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Асирларга озодлик эълон қилсин, Зиндондагиларга эркинлик хабарини берсин” деб, Эгам мени юборди. “Эгамнинг марҳамат йилини, Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин, Азадорларнинг ҳаммасини овутсин” деб, Эгам мени юборди. “Қуддусда нола қилаётганларга тасалли берсин, Уларга кул ўрнига зеб–зийнат, Аза ўрнига шодлик мойи, Маъюс руҳ ўрнига мадҳия берсин” деб, Эгам мени юборди. Энди уларни “Эгамиз Ўз шуҳрати учун эккан кўчатлар, Солиҳлик эманлари” деб аташади. Тоғларимни мулк қилиб олсин деб, Исроил ва Яҳудо халқига авлод бераман. Танлаган халқим тоғларимга эгалик қилади, Менинг қулларим у ерда яшайди. Менга ёлвормасларидан ҳам олдин Халқимга жавоб бераман. Гапираётган пайтининг ўзидаёқ Уларга қулоқ тутаман. Сўранг, сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади. Чунки сўраган ҳар бир одам олади, излаган топади, тақиллатганга эшик очилади. Орангиздан қайси бир ота ўғли нон сўраганда, унга нон ўрнига тош беради? Ёки балиқ сўраганда, унга балиқ ўрнига илон беради? Сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера олар экансиз, осмондаги Отангиз ҳам Ундан сўраганларга аъло неъматлар беришга қанчалар тайёр!
Выбор основного перевода