Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг улуғворлиги тоғ чўққисида ловуллаётган аланга каби, Исроил халқи кўзи ўнгида зоҳир бўлиб турарди. Ахир, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдир, У рашкчи Худодир. Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи! Ахир, Оссурия шоҳи шундай деган эди: «Ўз кучим билан буларни амалга оширдим, Донолигим билан қилдим, ахир, идроклиман. Халқларнинг чегарасини йўқ қилдим, Уларнинг хазиналарини ўлжа қилиб олдим. Қудратли шоҳларини тахтдан улоқтирдим. Исроилнинг Нури ёлқин бўлади, Исроил халқининг Муқаддас Худоси олов бўлади. Олов ёндириб, тиканзору чангалзорларини Бир кунда ямлаб ютади. Ғарбда Эгамизнинг номидан қўрқадилар, Шарқда Унинг шуҳратидан қўрқувга тушадилар. Мана, Эгамиз дарёдай келади. Ўзининг Руҳи даъват этаётган Кучли дарёдай келади. Мана, қаранг! Эгамиз олов билан келмоқда, Унинг жанг аравалари қуюндай келмоқда. У аёвсиз қасос олади, Ғазаби олов каби ёнади. Ҳа, Мен сизларни Қуддусга йиғиб оламан, ғазабим оловини сизларга сочаман. Сизлар эриб йўқ бўлиб кетасизлар.
Выбор основного перевода