Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу боис Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: “Эй халқим, Қуддус аҳли! Мисрликлар каби, Оссурияликлар сизларга таёқ кўтарадилар, сизларни қамчи билан урадилар. Аммо ҳадемай ғазабимни босаман, улардан қўрқманглар. Энди Оссурияликларга қаҳримни сочиб, уларни қираман. Ўша куни Миср хотин кишига ўхшаб қолади. Сарвари Олам унга қарши қўлини кўтаради, шунда Миср титраб даҳшатга тушади. Эй бокира қиз Исроил, Мен сени қайтадан бунёд этаман. Сен қайта бино бўласан. Сен яна чилдирмангни чаласан, Қувонч ила рақсга тушасан. Бошингга туширадиган кулфатлар боис кўп халқларнинг ақлини шошираман. Қиличимни ўйнатиб, сен туфайли уларнинг ҳукмдорларини титратаман. Бошингга кулфат келган куни, уларнинг ҳар бири жонини ҳовучлаб, қалтирайди.»
Выбор основного перевода