9
Қулоғингизни кар қилинг, донг қотиб қолинг, Кўзингизни кўр қилинг, кўрмас бўлинг, Маст бўлинг, аммо шаробдан эмас, Гандираклаб юринг, аммо бўзадан эмас.
Уйғон, уйғон эй Қуддус, оёққа тур! Сен Эгангнинг қўлидаги ғазаб косасидан ичдинг! Тагидаги қуйқумигача ичиб, Гандираклаб қолдинг.
Шу боис энди бунга қулоқ солинг, Эй азоб чекканлар! Сизлар мастсиз, аммо шаробдан эмас!
Ўз халқини ҳимоя қиладиган Худойингиз, Эгангиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, сенинг қўлингдан Гандираклатадиган косани олдим. Энди ғазабим косасидан бошқа ичмайсан.