Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳолингизга вой! Эй Яратувчи билан баҳслашадиганлар! Тупроқдан ясалган кўзаю хумлар! Ахир, лой кулолга: “Нима қиляпсан?” дейдими?! “Қўлингдан иш келмас экан!” деб айтадими?! Эгамиз Еремиёга шу сўзини аён қилди: “Қани бўл, кулолнинг уйига бор. Ўша ерда сенга бир гап айтаман.” Мен кулолнинг уйига бордим. Кулол чарх уриб, ишлаётган эди. У лойдан ясаётган идиш бузилди, шундан кейин у ўзи хоҳлаган шаклдаги бошқа бир идишни ясади. Эгамиз Ўз сўзини менга аён қилиб деди: “Эй Исроил халқи, наҳотки бу кулол қилган ишни Мен сизларга қила олмасам?! Сизлар Менинг қўлимда кулол қўлидаги лойга ўхшайсизлар. Шунда кимдир мендан: “Унда нима учун Худо бизни айблайди? Ахир, ким ҳам Унинг иродасига қарши чиқа оларди?” деб сўраши мумкин. Эй инсон, сен ким бўлибсанки, Худога гап қайтарсанг?! Яратилган нарса яратувчисидан: “Нима учун мени бундай қилиб яратдинг?” деб сўрайдими?! Ахир, кулол ҳам бир лой қоришмасидан ҳар хил идишлар ясайди–ку! Уларнинг баъзиларини қутлуғ байрам кунларида ишлатиладиган қилишга, бошқаларини эса ҳар куни ишлатиладиган идиш қилиб қўйишга ҳақи йўқми?!
Выбор основного перевода