Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Довуд қалъани эгаллаб, бу ерни “Довуд қалъаси” деб атади. У Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллодан бошлаб, бутун шаҳар атрофини девор билан ўраб мустаҳкамлади. Эй Қуддус, сизга қарши чиққан халқлар йўқ бўлиб кетади. Сизнинг қалъангизга ҳужум қилган ваҳший элатлар Тундаги туш каби ўтиб кетади. Ҳа, оч одам тушида овқат еса ҳам, Уйғонганда, очлигича қолаверади. Чанқаган одам тушида сув ичади–ю, Чанқоғи қонмасдан уйғонади. Эй Сион тоғи, сизга қарши чиққан Жамики элатлар ҳам шу аҳволга тушади.” Қулоғингизни кар қилинг, донг қотиб қолинг, Кўзингизни кўр қилинг, кўрмас бўлинг, Маст бўлинг, аммо шаробдан эмас, Гандираклаб юринг, аммо бўзадан эмас. Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилидагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар инсон яратган қоидалари орқали Менга сажда қилишади.
Выбор основного перевода