Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фолбинларнинг аломатларини беҳудага чиқараман, Башоратгўйларни лақиллатаман, Донишмандларга зарба бериб, Билган нарсаларини нодонликка чиқараман. Бундай донолар шарманда бўлади, Саросимага тушиб, тузоққа илинади. Менинг сўзимни рад этганларни Доно деб бўладими?! Сарвари Олам Эдом ҳақида шундай демоқда: “Темонда фаросатли киши қолмадими? Оқилона насиҳат берадиган топилмадими? Ақлларини моғор босдими? Атрофдаги халқларга назар солинглар! Уларга яхшилаб қаранглар! Кўрганингиздан ҳайратда қоласизлар. Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, агар эшитсангиз қулоғингизга ишонмайсизлар. Ахир, Муқаддас битикларда ёзилган–ку: “Мен доноларни донолигидан маҳрум қиламан, Идроклиларни идрокидан айираман.”
Выбор основного перевода