Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам, Сенинг фариштанг уларни қувсин. Ҳа, улар худди шамолда учган сомондай бўлсин. Аммо Эгам уларга танбеҳ беради, Халқлар ҳам тўлқинлар каби йўқолиб кетади. Улар узоқларга қочиб қолади. Тоғлардаги шамолда учган хас–чўп каби қувилади, Қуюн олдидаги гирдоб каби ҳайдалади. Оқшом пайти! Қаранглар, кулфат! Тонг отмасдан улар йўқ бўлиб кетади. Бизни талайдиганларнинг қисмати шундай бўлади, Биздан тортиб олганларга мана шу насиб қилади. Энди кучли халқлар Сени иззат қилади, Шафқатсиз халқлар Сенга сажда қилади. Камбағал, бечоралар кулфатда қолганда, Сен уларга бошпана бўлдинг. Пешиндаги жазирамадан соя, Жаладан паноҳ бўлдинг. Ваҳший ғанимларнинг ҳужуми бўрондай бўлди. Сен эса бизнинг паноҳимиз бўлдинг. Душман шовқин–сурони Саҳро иссиғи каби бўлганда, Жазирама иссиқни Сен Булутлар сояси ила босдинг. Душманнинг севинч қўшиғи Садоларини ўчирдинг. Шу боис сизлар учун бу гуноҳингиз Ёрилган, шишиб кетган девор каби бўлади. Бирдан, бир лаҳзада қулаб тушади. Ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ оғриқлари кутилмаганда келгандай, одамлар: “Ҳамма ёқ тинч, осойишта”, деб юрганларида, бирданига бошларига ҳалокат тушади. Улар қочиб қутула олмайдилар.
Выбор основного перевода