Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Арвоҳ чақирувчиларнинг олдига борманг, фолбинларга маслаҳат солманг. Уларнинг дастидан ўзингизни булғаманг. Мен Эгангиз Худоман. Агар бирор одам Менга бевафолик қилиб, арвоҳ чақирувчига ва фолбинга маслаҳат солса, Мен ўша одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юбораман. Ўғли ёки қизини оловда қурбон қиладиган, фолбин, башоратгўй, ромчи, сеҳргар, иссиқ–совуқ қиладиган, арвоҳ чақирувчи, ўликлардан маслаҳат сўрайдиганлар орангизда бўлмасин. Шоул бошқача кийимлар кийиб, қиёфасини ўзгартирди ва икки кишини эргаштириб, кеч кирганда, ўша аёлникига борди. — Илтимос қиламан, мен учун руҳларга маслаҳат сол, сенга кимнинг номини айтсам, ўша одамни чақириб бер, — деди. — Нимага мени чақириб безовта қилдинг? — сўради Шомуил. — Мен жуда қийналиб кетдим, — деди Шоул. — Филистлар менга ҳужум қилишмоқчи. Худо эса мени тарк этди. Менга на пайғамбарлар орқали, на тушимда жавоб беряпти. Энди нима қилай, айтинг, шунга сизни чақирган эдим. Ўғилларини Хиннум сойлигида қурбонлик қилиб, оловда куйдирди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, сеҳр–жоду билан шуғулланди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди. Халқлар сизларга: “Арвоҳ чақирувчиларга боринглар, ғалати товуш чиқариб, тушунарсиз сўзларни пичирлаб айтадиган фолбинларга маслаҳат солинглар”, деб айтсалар, сизлар ўз Худойингизга бормайсизми?! Ахир, тириклар ўликлардан насиҳат излаб борадими?!
Выбор основного перевода