Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқлар тушдай ўтиб кетадилар, уларни топиб бўлмайди. Кечаси кўринган шарпадай ғойиб бўладилар. Менинг режам ўша куни Қуддусга қарши чиққан барча халқларни ҳалок қилишдир. Уларнинг ҳаёти фақат тушдир, Уйғонганларида унут бўлади. Сен ҳам қўзғалганингда, эй Раббий, Уларнинг ҳаётига чек қўясан. Сенга қарши бирлашди талай халқлар, Сен ҳақингда шундай деб айтади улар: “Қани, келинглар, Қуддусни хўрлаймиз, Шаҳват билан уни томоша қиламиз.” Аммо билмас улар Эгамизнинг ниятини, Асло тушунмаслар Унинг режаларини, Эгамиз уларни не сабабдан йиққанини улар билмаслар, Буғдой бошоқларини хирмонда янчгандай, Эгамиз уларни янчмоқчи эканини англамаслар.
Выбор основного перевода