Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Билингки, Эгамиз Худодир, Бизни яратган Удир, биз Уникимиз. Биз Унинг халқимиз, яйловидаги қўйларимиз. Бироқ Сарвари Олам адолати ила юксалади. Мана, Муқаддас Худо одиллиги ила Муқаддаслигини кўрсатди. Сизлар Мен, Сарвари Оламни муқаддас деб иззат қилинглар. Фақат Мендан қўрқинг, фақатгина Мен сизни ваҳимага солай. Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Унинг Яратувчиси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Хўш, энди Ўз фарзандларимнинг Тақдири ҳақида Мени сўроққа тутасизми?! Ўз қўлларим ижоди тўғрисида Менга кўрсатмалар берасизми?! Асирликда туғилган фарзандларинг Ҳали сенга шундай дейди: «Бу жой бизга торлик қиляпти, Жой беринг, биз ҳам яшайлик.» Шунда ўзингга ўзинг дейсан: «Уларни менга ким туғиб берди? Фарзандсиз эдим, туғмас бўлиб қолгандим. Сургунда эдим, хор бўлгандим. Уларни ким менга катта қилиб берди? Ёлғиз ўзим қолгандим–ку, Энди улар қаердан келиб қолди?»” Эгамиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, Мен халқларга қўл кўтариб, ишора бераман, Элатларга байроғимни кўтараман. Болаларингни улар қўлларида кўтариб келади, Қизларингни улар опичлаб келади. Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.” Бирор кимса кучли жангчидан Ўлжани олиб қўя оладими?! Наҳотки золимнинг қўлига асир тушган қутула олса?! Эгамиз эса шундай айтмоқда: “Мана, кучли жангчидан асирлар тортиб олинади, Золимга ўлжа бўлганлар қутқарилади! Сенга қарши чиққанларга Мен қарши чиқаман, Сенинг болаларингни Мен Ўзим қутқараман! Сенга зулм қилганларга ўз танасини едираман, Улар шароб ичгандай бўлиб, ўз қонидан маст бўлади. Шунда жамики одамзод Мен, Эганг, нажоткоринг ва қутқарувчинг эканлигимни, Ёқуб наслининг қудратли Худоси эканлигимни билиб олади.” Халқингнинг ҳаммаси солиҳ бўлади, Улар юртни то абад мулк қилиб олади. Ўзим ўтқазган ниҳолдир улар, Менга шуҳрат келтирсин деб, яратган Қўлларимнинг ижоди улар. Ахир, биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди. Худо ҳамма нарсани яратган ва ҳамма нарса Унинг улуғворлиги учун мавжуддир. У кўп инсонларни Ўз улуғворлигидан баҳраманд қилиш учун нажотга эриштирмоқчи бўлди. Исо одамларни нажотга бошлаб борсин деб, Худо Уни азоб–уқубатлар орқали баркамол Сардор қилиб тайёрлади.
Выбор основного перевода