Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир. Худди тўғри йўлдан юрган халққа ўхшаб, Улар ҳар куни Менга интилгандай бўлади. Худосининг амрларини унутмаган халқдай, Йўлларимни билмоқ истайди. Мендан одил ҳукм сўрайди, Мен, Худога яқинлашишни истаганга ўхшайди. Эй халқим, сизлар Менга: «Рўза тутяпмиз–ку, Сен кўрмаяпсан, Сенга итоат қиляпмиз–ку, нега билмайсан?!» деб айтасизлар. Ахир, рўза тутган кунингизда хоҳлаган ишингизни қиляпсиз, Ишчиларингиздан оғир меҳнат талаб этяпсиз. Уларни Сен экиб ундирдинг, Улар ўсиб ҳосилга кирдилар. Номинг уларнинг оғзидан тушмайди, Аммо диллари Сендан узоқдир. Улар олдингга тўдалашиб келишади. Гапларингни эшитиб ўтиришади, лекин биронтаси ҳам айтганларингни қилмайди. Уларнинг тилидан бол томади, аммо дилида ўз фойдасини кўзлайдилар. “Худо айтди: «Бу халқ Мени тилидагина иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар Менга сажда қиладилар, Аммо саждалари беҳудадир. Чунки улар инсон яратган қоидаларни Илоҳий қонун деб ўргатадилар.»” Исо уларга шундай жавоб берди: — Ишаёнинг башорати сиз иккиюзламачиларга жуда тўғри келади. Худонинг қуйидаги сўзларини Ишаё ёзиб қолдирган: “Бу халқ Мени тилидагина иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар Менга сажда қиладилар, Аммо саждалари беҳудадир. Чунки улар инсон яратган қоидаларни Илоҳий қонун деб ўргатадилар.” Бу инсоний таълимотлар ва қоидалар ишлатилган сари йўқ бўлиб кетадиган нарсалар ҳақида–ку!
Выбор основного перевода