Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тераҳ ўғли Ибромни, Хароннинг ўғли — набираси Лутни, Ибромнинг хотини — келини Сорайни эргаштириб, Халдейдаги Ур шаҳридан чиқиб, Канъон юртига қараб йўл олди. Улар Хорон шаҳрига келишгач, ўша ерда ўрнашдилар. Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан. Буюк халқнинг отаси қиламан сени, Барака бераман сенга, Улуғ қиламан сенинг номингни, Барака манбаи бўласан сен. Мен барака берарман сени дуо қилганларга, Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Сен орқали барака топарлар Ер юзидаги жамики халқлар.” Барча офатлардан мени сақлаган фаришта Бу болаларга ҳам марҳамат кўрсатсин. Менинг номим, бобом Иброҳим, отам Исҳоқнинг номи Шу болалар орқали яшасин, ер юзида улар лак–лак кўпайсин.” Аммо сен–чи, эй қулим Исроил, Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли, Дўстим Иброҳимнинг авлоди! Исроилни эса Эгамиз қутқарди, То абад нажот берди! Эй Исроил халқи, сизлар шарманда бўлмайсиз, То абад уятга қолмайсиз! Қўрқма, уятга қолмайсан, Уялма, шарманда бўлмайсан! Ахир, сен ёшлигингдаги шармандаликни унутасан, Бевалигингдаги шармандаликни бошқа эсламайсан.
Выбор основного перевода