Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу боис Эгамдан келган бу хабарни эшитинг, Эй Қуддусдаги масхарабоз ҳукмдорлар! Масхаралашни бас қилинг энди, Бўлмаса занжирларингиз яна оғирлашади. Сарвари Олам — Раббий менга: “Бутун юртни вайрон қиламан”, деб айтди. Аммо шунда шафқатсиз душманларинг Бирданига чанг каби учиб кетади, Тўсатдан бўрондаги хас–чўпдай Улар тўзиб кетади. Ҳеч кимса, адолат бўлсин, деб айтмайди, Ҳеч кимса ҳақиқат учун курашмайди. Беҳуда гаплардан умид қилиб, ёлғонлар айтади, Бузуқликка ҳомиладор бўлиб, ёвузлик туғади.
Выбор основного перевода