Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид келади. Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид келади. Агар бирортангиз Эгамизга дон назрини келтирмоқчи бўлсангиз, сифатли буғдой унини назр қилинг. Буғдой унига зайтун мойини қўшиб, устига хушбўй тутатқидан қўйинг. Табаррук ҳудуднинг ярми муқаддас масканда Менга хизмат қилган руҳонийларга қарашли бўлади. Узунлиги 25.000 тирсак, эни 10.000 тирсак бўлган ҳудуднинг бу қисмида руҳонийларнинг уйлари ва Маъбад жойлашади. Бу энг муқаддас жой бўлади. Қанорга ўраниб мотам тутинг, эй руҳонийлар! Фарёд қилинг қурбонгоҳда хизмат қиладиганлар! Тунни ҳам қанорда ўтказинг сизлар, Эй Худойимнинг хизматида юрганлар! Худойингиз уйида назр қилгани Дон ва шароб қолмади, ахир. Ким билсин, У шаштидан қайтар, Балки хирмонингизга барака берар. Шунда Эгангиз Худога сизлар Дон билан шароб назрин тақдим қиласизлар. Маъбаднинг айвони билан қурбонгоҳ орасида Йиғлашсин Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари, Ёлворишсин шундай дея Худога: “Эй Эгамиз, шафқат қилгин халқингга, Мулкинг бўлган Исроил эллар аро кулги бўлмасин. «Уларнинг Худоси қани?!» дея халқлар бизни мазах қилмасин!”
Выбор основного перевода