Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди. Эгамиз шундай дейди: “Эй руҳонийлар, эшитинг буни! Диққат қилгин, Исроил халқи! Қулоқ солгин, шоҳ хонадони! Сизнинг устингиздан ҳукм кетяпти. Сизлар Миспахда одамлар учун тузоқ бўлдингиз, Товур тоғида ёйилган тўр бўлдингиз. Рўза кунларини белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар. Йиғиб келинглар оқсоқолларни, Юртнинг жамики аҳолисини. Эгангиз Худонинг уйига йиғинглар, Эгамизга илтижо қилиб ёлворинглар! Зимзиё зулмат куни бўлар у кун, Булут қоплаган тим қоронғи бўлар у кун! Катта кучли лашкар юртни босар, Ёришган тонгдай тоғлар узра ёйилар. Бунақаси азалдан ҳеч содир бўлган эмас, Бундан кейин ҳам ҳеч қачон содир бўлмас.
Выбор основного перевода