Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Боғларда шодлик, Хурсандчилик энди бўлмас, Узумзорларда қўшиқ айтилмас, Шодлик қийқириқлари кўтарилмас. Узум сиқиш чуқурларида Ишлайдиган ҳеч ким қолмас. Шодлик қийқириқларини Худо бостирди. Шароб йўқлигидан кўчаларда шовқин–сурон. Эвоҳ, шодликдан асар ҳам қолмади, Дунёни севинч тарк этди. Мўабнинг ҳосилдор ерларида Шодлигу хурсандчилик барҳам топди. Мен узум сиқиш чуқурларидаги Шаробни тортиб оламан. Энди ҳеч ким шодликдан ҳайқириб узум эзмайди, Шодон қийқириқлар энди эшитилмайди. «Ўйнашларимнинг берган тўлови», деб ўйлаган Узумзору анжир боғларини бузиб ташлайман, Ҳаммасини тўқайзор қиламан. Ёввойи ҳайвонлар боғларини йўқ қилади. Эгамиз шундай дейди: “Эй халқим, шунда сизлар Эгангиз Худо Мен эканлигимни биласизлар. Мен муқаддас тоғим Сионда қурганман маскан. Табаррук бир шаҳар бўлади Қуддус, Босқинчилар энди асло унга қилмас тажовуз. Ўша куни сут оқар қирлардан, Узум шарбати келар тоғлардан, Яҳудодаги ўзанлар сувга тўлар, Менинг уйимдан булоқ отилиб чиқар, Акас дарахтлари ўсадиган қақроқ сойликни суғорар.
Выбор основного перевода