Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ёҳушафат қўрқиб кетди. У Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлиб, бутун Яҳудо бўйлаб рўза эълон қилди. Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан халқ Қуддусга йиғилиб, Эгамиздан мадад тилади. Эй оқсоқоллар, буни эшитинг! Яҳудо одамлари, сиз қулоқ тутинг! Юз берганми ҳеч бундай фалокат Сизнинг ёки ота–боболарингиз замонида?! Бурғу чалинг Қуддусда! Рўза кунларин белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар. Йиғинг жамики халқни, Пок қилинг жамоани. Чақиртиринг қарияларни, Олиб келинг болалару эмизикли гўдакларни. Ҳатто янги келин–куёвлар ҳам Чимилдиқдан чиқиб келишсин. Инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қанорга ўрансин. Ҳар ким Худога ялиниб илтижо қилсин, ёвуз қилмишидан қайтсин, зулм қилмасин.
Выбор основного перевода