Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Фарёд қил, Эгамизнинг куни яқин! Ҳа, Қодир Худо кулфат юборади! Эвоҳ, нақадар даҳшатли бу кун! Бундай кун ҳеч қачон бўлмаган. Ёқуб насли учун бу жабр куни бўлади, Аммо бу кундан халқим қутқарилади.” Ахир, бу Сарвари Олам — Раббийнинг кунидир. Бу кун қасос куни бўлади, Худо душманларидан ўч олади. Унинг қиличи тўйгунча эт ейди, Чанқоғи босилгунча қондан ичади. Ўша куни Фурот бўйидаги шимолий юртда, Сарвари Олам — Раббий ёвларини қурбон қилади. Қуддусда бурғу чалинглар! Эгамизнинг муқаддас тоғида бонг уринглар! Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли, Ахир, келяпти Эгамизнинг куни. У кунга оз вақт қолди. Эгамиз лашкарнинг бошида турар, Лашкарига Ўз садосин берар. Нақадар беҳисоб Унинг қўшини, Унинг амрига бўйсунадиганлар қудратли. Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли! Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?! Минг–минглаб оломон Тўпланган Ҳукм водийсида! Зотан, яқинлашгандир Эгамизнинг куни Ҳукм водийсига. Мен, Эгангиз, барча халқларни ҳукм қиладиган кун яқинлашиб қолди. Эй Эдом халқи! Нима қилган бўлсангиз бошқаларга, Ўзингиз ҳам тушарсиз ўша кўйга, Қилмишларингиз қайтар ўз бошингизга. Эгамизнинг кунига оз қолди. Эй Қуддус аҳли, ўша куни мулкингиз кўз олдингизда талон–тарож қилинади. Эгамиз барча халқларни Қуддусга қарши жанг қилишга йиғади. Душманлар шаҳарни қўлга киритишади. Уйларни талаб кетишади, аёлларни зўрлашади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургунга кетади. Қолганлари эса шаҳардан ҳайдалмайди. Шундан кейин Эгамиз урушдаги жангчидай ўша халқларга ҳужум қилади. Аслида, Раббимиз Исо, ўғри келгандай, ногаҳон келиб қолади. Ўша куни осмон гувиллаб ёниб, ғойиб бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан куйиб кетади, шунда ер ва унда қилинган ҳар бир иш очиқдан–очиқ ошкор бўлиб, ҳукм этилади.
Выбор основного перевода