Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Омон ўғли Йўшиё Яҳудода ҳукмронлик қилган даврнинг ўн учинчи йилида, Эгамизнинг сўзи илк бор Еремиёга аён бўлган эди. Ҳаётимнинг ўттизинчи йилида, тўртинчи ойнинг бешинчи кунида мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Ўша куни Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлган эди. Яҳудо юртида шоҳлар Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда Исроил тахтида Ёҳўш ўғли Ёрубом ўтирган эди. Ўша вақт мобайнида Бэри ўғли Хўшеяга Эгамиз Ўз сўзларини аён қилди. Аксинча, Йўэл пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлмоқда:
Выбор основного перевода