Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ахаб Илёснинг айтганларини эшитиб, қайғудан кийимларини йиртди, қанор кийиб олди ва рўза тутди. Ҳатто ухлаганда ҳам қанорни ечмади, доимо ғамгин юрди. Марсия айтиб, фарёд қилинглар, Қанорга ўраниб олинглар. Ахир, Эгангизнинг алангали ғазаби Сизни четлаб ўтмади.” Қанорга ўранинг, эй одамлар, фарёд қилинг, Куёвидан жудо бўлган келинчак каби. Эгамиз уйидан узилган шароб, дон назри, Аза тутаётир Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари. Маъбаднинг айвони билан қурбонгоҳ орасида Йиғлашсин Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари, Ёлворишсин шундай дея Худога: “Эй Эгамиз, шафқат қилгин халқингга, Мулкинг бўлган Исроил эллар аро кулги бўлмасин. «Уларнинг Худоси қани?!» дея халқлар бизни мазах қилмасин!” Бундай мусибат дастидан йиғлаб, фарёд қиламан, Яланғоч, оёқ яланг юраман, Чиябўридай увиллаб, фиғон чекаман, Бўта каби бўзлаб йиғлайман.
Выбор основного перевода