Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Бутун юрт бўйлаб ёмғир ёғмади, орадан бир неча кун ўтгач, жилға ҳам қуриб қолди. Ахаб Ободиёга деди: — Юртдаги ҳамма булоқлар ва сойликларга бор, ўт–ўлан топиб, отларни, хачирларни боқайлик, мол–ҳолдан айрилиб қолмайлик тағин. Қарғанинг болалари қорни очиб, дайдиб юрганда, Менга фарёд қилганда эҳтиёжларини қондирган ким, ахир? Жамики ёввойи ҳайвонларни булоқлар суғоради, Ёввойи эшаклар ташналигини қондиради. Шерлар ўлжа ахтариб бўкирар, Ўз ризқ–рўзини, эй Худо, Сендан излар. У ҳайвонларнинг ризқ–рўзини беради, Қарға болалари қағиллаганда уларга озиқ беради.
Выбор основного перевода