Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Қанорга ўраниб мотам тутинг, эй руҳонийлар! Фарёд қилинг қурбонгоҳда хизмат қиладиганлар! Тунни ҳам қанорда ўтказинг сизлар, Эй Худойимнинг хизматида юрганлар! Худойингиз уйида назр қилгани Дон ва шароб қолмади, ахир. Байрамларингиз мотамга айланади, Ҳамма ашулаларингиз марсия бўлади. Сизлар ҳаммаларингиз қайғудан қанорга ўранасиз, Аза тутганингиздан сочингизни қирдирасиз. Ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота–онага ўхшаб қоласиз. Ўша кун охирига қадар аччиқ кулфатдай бўлади.”
Выбор основного перевода