Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Уларни авайлаб–асраб ўстирасан, Тонгда уруғдан куртак чиқартирасан, Аммо барча ҳосилинг йўқ бўлади. Фақат дард ва алам сенга насиб этади. Мен Эгамиздан сўрадим: — Эй Эгам, нечун бу юрт шу қадар вайрон бўлиб кетди? Нечун саҳро каби ҳувиллаб қолди? У ерда биронта ҳам сайёҳ кўринмайди. Қайси фаросатли одамнинг бунга ақли етади?! Сен буларни ким орқали халққа етказасан? Асилзодалар хизматкорларини сувга юбордилар. Хизматкорлар сардобаларга борган эдилар, Аммо сув топа олмадилар. Идишлари бўм–бўш қайтиб келдилар. Улар тушкунликка тушдилар, Шарманда бўлиб қолдилар, Уятдан юзларини беркитиб олдилар. Ёмғир ёғмагани учун ер ёрилиб кетди, Деҳқонлар умидсизликка тушди, Юзларини беркитиб олишди.
Выбор основного перевода