Ахир, сен нажоткоринг Худони унутдинг, Паноҳ бўладиган Қоянгни эсламадинг. Мана, сен ёқимли ўсимликлар экасан, Бегона кўчатларни ўтқазасан.
Уларни авайлаб–асраб ўстирасан, Тонгда уруғдан куртак чиқартирасан, Аммо барча ҳосилинг йўқ бўлади. Фақат дард ва алам сенга насиб этади.