Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қуддус ўтган–кетганларга хитоб қилади: “Наҳотки сизларга барибир бўлса?! Менга бир қаранглар! — деб ёлворади. — Эгамиз ғазаб кунида менга азоб берган, Бундай азобни ҳеч ким кўрмаган. Ҳа, Сен бизни ва раҳнамоларимизни огоҳлантирган эдинг! Сўнг айтганларингни қилиб, бошимизга шундай фалокатлар ёғдирдингки, Қуддусда юз берган бундай даҳшатли фожиани ёруғ дунё ҳали кўрмаган эди. “Ер юзидаги барча халқлар орасидан Ёлғиз сизларни танлаб олган эдим. Шу сабабдан ҳам гуноҳларингизга тоқат қила олмайман, Қилган ҳамма гуноҳларингиз учун сизларни жазолайман.” Чунки ўша вақтда шундай азоб–уқубатлар бўладики, дунё яратилгандан то ҳозиргача бунақаси бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайди.
Выбор основного перевода