Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар ҳатто ўғил–қизларингизнинг этини ейдиган бўласизлар. Қамал пайтида душманларингиз бошингизга солган кулфат туфайли ўз фарзандларингизни, Эгангиз Худо сизларга берган ўғил–қизларингизнинг этини ейсизлар. Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Менинг ўғлимни пишириб едик. Эртаси куни мен унга: “Ўғлингни бер, уни ейлик”, деган эдим, у ўғлини яшириб қўйибди, — деди у. Душманлар шаҳарни қамал қилиб, одамларни қириб ташламоқчи бўладилар. Қамал пайтида азобда қолган халқ ўғил–қизларининг ва бир–бирининг этини ейдиган бўлади.» Шундай ибодат қилгин: “Эй Эгам, кўрмайсанми буни: Не кўйларга солиб қўйдинг Сен халқингни?! Оналар эркалатиб ўстирган фарзандларини ейишяпти–ку! Руҳонию пайғамбарлар масканингда қирилиб кетяпти–ку! Меҳрибон оналар туққан болаларини Ўз қўллари билан пиширдилар. Халқим ҳалокатга учраганда, Болалари уларга емиш бўлди. Мен шоҳ саройининг бутун аҳлини — вазирлару соқчиларини тўрт томонга тарқатиб юбораман. Қиличимни яланғочлаб, уларни таъқиб қиламан. “Қани, туринглар! Шимолдаги юртдан қочинглар, — демоқда Эгамиз. — Мен сизларни ернинг тўрт тарафига сочиб ташлаган бўлсам ҳам туринглар, — айтмоқда Эгамиз.
Выбор основного перевода