Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларга қарши йиртқич ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни болаларингиздан жудо қилади, мол–ҳолингизни қириб юборади, шунда сонингиз камайиб, кўчаларингиз ҳувиллаб қолади. — Мен ўша юрт аҳолисини йиртқич ҳайвонларга талатмоқчи бўлдим, дейлик. Юрт ҳувиллаб қолиб, ҳайвонлар туфайли одамлар у ерга оёқ босмай қўйди ҳам, дейлик. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен бундан ҳам баттарини қиламан, Қуддус устига тўрт хил даҳшатли кулфат ёғдираман. Шаҳардаги одамлар ва ҳайвонлар уруш, очарчилик, ёввойи ҳайвонлар дастидан ва ўлатдан нобуд бўладилар! Мен ҳам кафтимни кафтимга ураман, Шунда жаҳлдан тушаман. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим.” Мен сени даҳшатли ўлатга гирифтор қиламан. Кўчаларингда қон дарё бўлиб оқади. Душманларинг сенга ҳар томондан ҳамла қилади, одамларнинг жасадлари шаҳар ичида ётади. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан.»”
Выбор основного перевода