Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу йўсин Мен халқимга қарши ҳукмимни эълон қиламан, чунки Ўз халқим Мени тарк этиб, қабиҳлик қилди. Улар бегона худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўлларининг ижодига сажда қилдилар. Шундай экан, Мен Шилўни не кўйга солган бўлсам, Ўз номим билан аталган уйимни ҳам ўша аҳволга соламан. Сизлар умид боғлаган бу уйимни ва ота–боболарингизга берган бу юртни Шилўнинг аҳволига тушираман. Мен сизларни хонавайрон қиламан. Ён–атрофда яшовчи халқлар ҳамда ўтган–кетган одамлар сизларни мазах қиладилар. — Сизларни шаҳардан ҳайдаб чиқариб, ажнабийларнинг қўлига топшираман. Сизларни шу йўсин жазолайман. Пайғамбарларингиз ёлғон гаплар айтиб юрибдилар, сохта ваҳийлар кўряптилар. Шунинг учун уларга қаршиман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Мен Ўзим уларга қарши чиқаман. Улар оловдан қочиб қутулсалар ҳам, барибир, оловдан нобуд бўладилар. Мен уларга қарши чиққанимдан кейин, Эгангиз Мен эканлигимни сизлар билиб оласизлар.
Выбор основного перевода