Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бош руҳонийларнинг ҳаммаси омма қаторида ўзга халқларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, Худога ўта бевафо бўлдилар. Шу йўсин, улар Эгамизнинг Ўзи муқаддас қилган Қуддусдаги уйни булғадилар. Эгамиз шундай демоқда: “Яҳудо халқи ўзининг Эгаси олдида қабиҳликлар қилди. Улар Менинг номим билан аталган уйимга макруҳ бутларини ўрнатдилар. Уйимни ҳаром қилдилар. Сенга ачинмайман, раҳм ҳам қилмайман. Тутган йўлинг учун, жирканч одатларинг учун адабингни бераман. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан. Сизга ачинмайман, раҳм қилмайман. Тутган йўлингиз учун, жирканч одатларингиз учун адабингизни бераман. Ўшанда сизни жазолаган Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласиз.» Улар кўз–кўз қилиб юрган чиройли олтин безакларидан макруҳ худоларни, жирканч бутларни ясадилар. Шу сабабдан Мен бойликларини улар учун ахлат каби қиламан. Шунинг учун Мен уларнинг устига ғазабимни сочаман. Уларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Овозлари борича Менга хитоб қилишса ҳам, уларга қулоқ солмайман.” Эй инсон, Исроил халқи ўз юртига қайтиб келганда, у ердаги макруҳ худоларни, жирканч бутларни илдизи билан йўқ қилади.
Выбор основного перевода