Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларни эса халқлар орасига тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб сизларни таъқиб қиламан. Юртингиз ҳувиллаб қолади, шаҳарларингиз харобазорга айланади. Эгамиз шундай деди: “Эй инсон, бир ғишт олиб олдингга қўй, унинг устига Қуддус расмини чиз. Расмдаги шаҳарни қамал қилиб, атрофига қамал иншоотларини билдирувчи уюмларни ҳосил қил, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уй, душман қароргоҳларини ўрнат, шаҳарнинг гир айланасига девортешар қуролларни жойлаштир. Халқингизнинг учдан бир қисми ўлату қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Иккинчи қисми жангда, шаҳар ташқарисида қирилиб кетади. Қолган қисмини эса Мен тўрт томонга тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб таъқиб қиламан. Мен шоҳ саройининг бутун аҳлини — вазирлару соқчиларини тўрт томонга тарқатиб юбораман. Қиличимни яланғочлаб, уларни таъқиб қиламан.
Выбор основного перевода