Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Ёқуб хонадони! Халқингизнинг йўлларини сиз тарк этдингиз! Бу юрт шарқдан келган башоратгўйларга, Филистлар юртига ўхшаб фолбинларга тўла. Улар бегона халқлар билан ҳамтовоқ бўлдилар. Бирон халқ ўз худоларидан воз кечганмикан?! Худолари ҳақиқий бўлмаса–да, улардан юз ўгирганмикан?! Менинг халқим эса ўз улуғвор Худосидан воз кечди, Қадрсиз бутларга Мени алмаштирди. Улар ота–боболарининг эски гуноҳларига қайтишди. Ота–боболари сингари, гапларимга қулоқ солмай, бегона худоларга эргашиб, сажда қилишди. Яҳудо халқи Исроил халқига тақлид қилди, Мен ота–боболари билан тузган аҳдимни улар бузишди. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Зеро, сизлар шу пайтгача қонун–қоидаларимни бузиб, ён–атрофингизда яшовчи халқларнинг одатларига тақлид қилиб келдингизлар.” Сен нафақат уларнинг йўлларидан юргансан, жирканч одатларига тақлид қилгансан, балки қисқа вақт ичида барча қабиҳликларинг билан улардан ўзиб ҳам кетгансан. Мен, Эганг Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сенинг синглинг Садўм ўз қизлари билан сенчалик ва сенинг қизларингчалик қабиҳликлар қилмаган. Ҳатто Самария ҳам сен қилган гуноҳларнинг ярмисини қилмаган. Сен улардан кўпроқ қабиҳликлар қилгансан. Қилган қабиҳликларинг олдида опанг билан синглинг солиҳ бўлиб кўринади. Сен хароб шаҳарларни тиклаган одамларни талон–тарож қиласан. Бу одамлар турли халқлардан йиғилган, чорва кўпайтириб, дунё орттирган, жаҳон чорраҳасида жойлашиб олишган.
Выбор основного перевода