Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг қаҳр–ғазаби қайнади, У аччиқ қаҳрини сочди, Қуддус шаҳрида олов ёндирди, Олов шаҳарни пойдеворигача куйдирди. Кўп ўтмай сизларни ғазабимга дучор қиламан, жаҳлимдан тушмагунимча қаҳримни устингизга сочаман. Тутган йўлингиз учун сизларни ҳукм қиламан, жирканч одатларингиз учун жазолайман. Сен болалигингни эсламаганинг учун, қилмишларинг билан қаҳримни келтирганинг учун, Мен қилмишларингга яраша жазоингни бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Шунда Мен жаҳлдан тушаман, рашкимни босиб оламан. Тинчланиб, бошқа ғазабланмайман. Эй Қуддус, жирканч одатларинг етмасмиди, нимага беҳаёлик қилдинг? Мен ҳам кафтимни кафтимга ураман, Шунда жаҳлдан тушаман. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим.” Эй инсон, шу сабабдан Исроил юрти ҳақида башорат қилиб, тоғлару қирларга, сойликлару водийларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: қўшни халқлар сизларни қанчалик хўрлаганини кўриб, ғазабим келди, рашким қўзиди.
Выбор основного перевода