Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроилни эса Эгамиз қутқарди, То абад нажот берди! Эй Исроил халқи, сизлар шарманда бўлмайсиз, То абад уятга қолмайсиз! Шубҳасиз, денгиз ортидаги юртлар Эгамизга мунтазир бўлади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгангиз Худонинг шарафига Таршиш кемалари бошчилигида Болаларингизни узоқдан олиб келишади, Олтину кумушлари билан бирга олиб келишади. Зотан, Эгамиз сени улуғворлик билан қоплаган. Сенга зулм қилганларнинг ўғиллари келиб, Сенга таъзим қиладилар. Сендан нафратланганларнинг ҳаммаси Оёқларингга йиқилади. Улар сени «Эгамизнинг шаҳри, Исроил халқининг Муқаддас Худосининг шаҳри — Сион» деб аташади. Мен улардан: ‘Сизлар ўша худоларга сажда қилиш учун қаерга борасизлар?’ деб сўрадим. Улар менга: ‘Саждагоҳларга борамиз’, деб жавоб бердилар. Шу сабабдан ўша жойлар бугунги кунгача Бамах деб аталмоқда.» Бироқ улар борган жойларида Мени бадном қилишди. Уларни кўрган одамлар: «Бу Худонинг халқи–ку! Улар Эгасининг юртидан чиқиб кетишга мажбур бўлибди–да!» деб айтишар эди. Ҳа, Исроил халқи борган жойида Мени бадном қилди. Булғанган муқаддас номим учун Мен қайғурдим. Шундай экан, Исроил халқига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сизларни юртингизга қайтариб олиб келаман. Лекин буни сизлар учун эмас, балки халқлар орасида сизлар булғаган Ўз номим учун қиламан. Ер юзини қоплаган булут каби, халқим Исроилни босиб оласан. Эй Гўг, келажакда Мен сени юртимга ҳужум қилгани юбораман. Сен орқали халқларга муқаддаслигимни аён қилиб, Ўзимни танитаман. Дунёдаги кўплаб халқларга Ўзимнинг улуғворлигим ва муқаддаслигимни намоён қиламан, уларга Ўзимни танитаман. Ўшанда барча халқларнинг Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.»”
Выбор основного перевода