Ер юзидаги ҳамма халқлар олдида Қуддус Менга шуҳрат, қувонч ва шон–шараф келтиради. Қуддусга қилган яхшилигимни, унинг равнақини кўрган барча элларни қўрқув ва титроқ босади.»”
«Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Сидон, Мен сенга қаршиман! Сени жазолаб, сен орқали муқаддаслигимни аён қиламан, шу тариқа орангда Ўзимни улуғлайман. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан.