Мен сени орқага қайтараман, жағларингга илмоқлар соламан. Сени ва бутун лашкарингни, отлару отлиқларингни, тиш–тирноғигача қуролланган аскарларингни, улкан бир оломонни, катта ва кичик қалқон ушлаб, қилич ўйнатган жангчиларингни судраб чиқараман.
Гўмер халқининг ва шимолдаги Тўхармо юртининг барча лашкари сенга эргашади. Сенинг лашкарларинг ниҳоятда кўпдир.
шимолдаги олис юртингдан кўп халқларни эргаштириб келасан. Ҳа, бу чексиз отлиқ лашкарни, бир тўда буюк қўшинни тортиб келасан.