Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай кунлар келадики, Мен халқим Исроилни ва Яҳудони яна фаровонликка эриштираман. Ота–боболарига берган юртга уларни олиб келаман. Улар ўша юртга эгалик қиладилар.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг чодирларини қайта тиклайман. Халқим хонадонларига раҳм–шафқат қиламан. Шаҳар ўз вайроналари устида қайта бунёд бўлади, Сарой ўз жойида тикланади. Аммо бир кун келиб, Мен Садўм ва Самарияни уларнинг қизлари билан бирга яна фаровонликка эриштираман. Улар билан бирга сени ҳам тиклайман. Зеро, эй Исроил, бутун хонадонинг фақат Менинг муқаддас тоғимда, Исроилнинг баланд тоғида, ўша юртда Менга сажда қилади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ўша ерда сизларни қабул қиламан. Ҳадялару аъло инъомларингизни, муқаддас тортиқларингизни келтиришни буюраман. Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келаман. Исроил тоғларида, сойликларда ва юртнинг обод ўлкаларида уларни боқаман. Яҳудо ва Исроил халқлари қайта бирлашадилар. Улар ўзларига бир йўлбошчи танлайдилар. Ўз юртида туп қўйиб, палак отадилар. Ҳа, Йизрилнинг — «Худо эккан» халқнинг куни улуғ бир кун бўлади.”
Выбор основного перевода