Эгамиз менга деди: “Эй инсон, бу ҳодисалар рўй берган куни Гўг ва унинг тўдаси учун Мен бир қабристон ҳозирлайман. Бу қабристон Ўлик денгизнинг шарқ томонидаги Сайёҳлар водийсида жойлашган бўлади. У сайёҳларнинг йўлини тўсиб қўяди. Шунинг учун сайёҳлар ўша водийнинг номини ўзгартириб, уни «Гўг тўдасининг водийси» деб атайдиган бўлишади.