Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мурдалари кўмилмай қолиб кетади, Жасадларидан қўланса ҳид анқийди, Уларнинг қони қирларда дарё бўлиб оқади. Эгамизнинг қиличи қонга булғанган. Қўзилар, эчкилар ёғига, қонига, Қўчқор буйрагининг ёғига тўйган. Ҳа, Бозрах шаҳрида Эгамизга қурбонлик бор, Эдом юртида катта қирғин бошланади. Ёввойи буқалар, новвослар, катта ҳўкизлар ҳам Улар билан бирга қирилиб кетади. Уларнинг ери қон билан суғорилади, Тупроғи ёғни шимиб олади. Ўз халқим Менга Олачипор калхатдай бўлиб қолди. Бошқа калхатлар халқимни ўраб олди! Боринг, барча ёввойи ҳайвонларни йиғинг, Халқимни ғажиб ташлашсин. Сен Исроил тоғларида жон берасан! Сенинг ҳамма лашкарларинг ва сенга эргашиб келган халқлар у ерда ҳалок бўлишади. Уларнинг жасадлари турли йиртқич қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлади. Эгамиз Раббий олдида сукут сақланг! Зеро, Эгамизнинг куни яқинлашиб қолди. Эгамиз Ўз халқини қурбонлик қилишга тайёрлади. У таклиф қилган меҳмонлар етиб келди. Эгамиз шундай дейди: “Мен қурбонлик келтирадиган ўша куни Яҳудо аъёнларини, шоҳнинг ўғилларини, Бутпарастлик одатларига берилганларнинг ҳаммасини жазолайман. Шундан сўнг мен қуёш устида турган бир фариштани кўрдим. У учиб кетаётган барча қушларга баланд овозда шундай хитоб қилди: “Худонинг буюк базмига келинглар! Шоҳлар, саркардалар, баҳодир жангчиларнинг жасадларини, оту суворилар, ҳамма қулу эркин, каттаю кичикнинг жасадларини ейиш учун тўпланинглар!”
Выбор основного перевода