Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, ўз айбларингиз сизни Худойингиздан айирди, Гуноҳларингиз туфайли У сиздан юз ўгирди, Ибодатларингизга қулоқ солмайди. Қўйларимга дуч келган одам уларни еди. Душманлар шундай деди: «Бизнинг айбимиз йўқ. Уларнинг ўзлари Эгасига қарши гуноҳ қилди. Эгаси улар учун асил яйловдай эди, ота–боболари Эгасига умид боғлаган эди.» Шунинг учун, эй инсон, Исроил халқига айт: «Эгамиз Раббий демоқда: сизларнинг ота–боболарингиз Менга хиёнат қилиб, шак келтирар эдилар. Улар юртда қон тўкканлари учун, бутларга сиғиниб заминни булғаганлари учун, Мен уларнинг устига ғазабимни сочган эдим. Уларни халқлар орасига тарқатиб ташлаган эдим, бошқа юртларга қувиб юборган эдим. Мен уларни тутган йўллари ва қилган қилмишларига яраша жазолаган эдим. Бироқ улар борган жойларида Мени бадном қилишди. Уларни кўрган одамлар: «Бу Худонинг халқи–ку! Улар Эгасининг юртидан чиқиб кетишга мажбур бўлибди–да!» деб айтишар эди. Сизлар булғаган Менинг буюк номим қанчалик муқаддас эканлигини Мен барча халқларга кўрсатаман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар. Мен сизлар орқали Ўз муқаддаслигимни уларга аён қиламан. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Улар ўз юртига қайтиб келганларидан кейин ўтмишдаги шармандагарчилиги ва Менга қилган хиёнатига иқрор бўладилар. Улар тинч яшайдилар, ҳеч ким уларга таҳдид қилмайди. Мен халқим Исроил устига Ўз Руҳимдан ёғдираман, энди улардан юз ўгирмайман.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода