Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Арор шаҳарлари тарк этилади, Сурувлар масканига айланади, Ҳеч ким уларни ҳуркитмайди. Эгамиз менга шундай деди: “Эй инсон, Мен халқимнинг қўрғонини, завқу шуҳратини, кўз қувончи, юрак орзуси бўлмиш Маъбадни вайрон қилган куним ўғил–қизларини ҳам қирдириб ташлайман. Қирғиндан қочиб қутулган бир одам ўша куни ёнингга келади. У бўлиб ўтган воқеаларни сенга сўзлаб беради. Шунда сен яна тилга кирасан. Келган ўша одам билан гаплашасан, бошқа сукут сақламайсан. Хуллас, халқим учун бир аломат бўласан, шунда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.” Ором олар ҳар ким ўз узумзорида, Ўтирар ҳар ким ўз анжирзорида, Бирор кимса уларга таҳдид солмайди. Буни Сарвари Оламнинг Ўзи айтди!
Выбор основного перевода