Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша ерда синдирди оташдай ўқларни, Қалқону қилични, жанг қуролларини. “Эй инсон, Мен Миср фиръавнининг қўлини синдирдим. Ҳеч ким унинг қўлини боғламади, тахтакачлаб қўймади. Энди унинг қўли шифо топмайди, қилич ушлашга қодир бўлмайди. Мен фиръавнга қаршиман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Унинг иккала қўлини — соғ қўлини ҳам, синган қўлини ҳам синдираман. Қўлидаги қилични ерга тушириб юбораман. Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман. Бобил шоҳининг кучига эса куч қўшиб, қўлларига қиличимни тутқазаман. Ҳа, Мен фиръавннинг қўлларини синдираман, у душмани олдида оғир яраланган одам каби инграйди. Ўша даврда Мен Йизрил водийсида Исроилнинг камону ўқларини синдираман.” Ўша куни ёввойи ҳайвонлар, осмондаги қушлар ва ерда судралувчи махлуқлар билан аҳд тузаман, улар сенга зарар етказмайди. Юртдаги барча камону қиличларни, ҳамма жанг қуролларини йўқ қиламан. Сен тинч, бехатар яшайсан.
Выбор основного перевода